Бу йил Туркистондан 400 га яқин оила мамлакат шимолига кўчиб ўтди

TÜRKISTAN. Kazinform - 2015-2020 йилларда Туркистон вилоятидан шимолий вилоятларга жами 6033 нафар аъзодан иборат 1709 оила кўчирилди.
None
None

Шу кунга қадар кўчганларнинг асосий қисми уй-жой ва иш билан таъминланган. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлганларга деҳқончилик ва чорвачилик учун ер участкалари таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, 2021 йилнинг январ-ноябр ойларида вилоятдан 1745 нафар аъзодан иборат 385 оила шимолий ҳудудларга кўчиб ўтди. Бу ҳақда брифингда Туркистон вилояти бандлик ва ижтимоий дастурлар бошқармаси бошлиғи Aсия Темирбоева маълум қилди.

Aйтиш жоизки, айни пайтда вилоятда «Еңбек»(меҳнат) давлат дастури асосида 85 минг 942 нафар фуқаро бандлик тадбирларига жалб этилган.

«2021 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, 1872 та янги иш ўрни яратилиб, 1377 нафар фуқарога мажбурий пенсия бадаллари ажратилган. Бандликка кўмаклашиш маркази орқали 886 нафар фуқаро ишга юборилди. Бугунги кунга қадар 225 нафар фуқаро «Биринчи иш ўрни» лойиҳасини амалга ошириш учун юборилган. Шунингдек, «Еңбек» Давлат дастури доирасида 2501 нафар ногиронлиги бўлган шахсни иш билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилди, – дейди Aсия Қуралқизи.


Шунингдек, 2021 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, вилоятда 41,5 минг оилага 11,2 миллиард тенге миқдорида манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилган. 64 656 нафар меҳнатга лаёқатли аҳолининг 47 минг нафари иш билан таъминланди.



Сўнгги хабарлар