Бу йил Туркистон вилоятида 1 миллион аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси бошланади
ASTANА. Кazinform — Бу йил Ўгам дарёсидан Туркистон вилоятининг бешта туманига қувур ётқизиш ишлари бошланади. Бу ҳақда ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
— Бу йил Ўгам дарёсида гидроэлектростанциялар каскади билан сув қувурини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бошланади. У давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади, — деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, инфратузилмани ҳисобга олмаганда, лойиҳанинг қиймати 191,7 миллиард тенгени ташкил этади.
— Лойиҳа йилига 110 миллион куб метр ичимлик суви билан таъминлаш ва соатига 72 МВт электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Бу ҳудуддаги энергия тақчиллигини қисман қоплаш, шунингдек, Туркистон вилоятининг Қазиғурт, Сариағаш, Келес, Жетисай ва Мақтаарал туманларининг 1 миллиондан ортиқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконини беради, — деди Нуржан Нуржигитов.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 7,5 миллион аҳолига эга 90 та шаҳар ва 6087 та қишлоқ 100 фоиз ичимлик суви билан таъминланди.