Бу йил Қозоғистонда тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини суғурталаш тизими йўлга қўйилади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Ҳукумати 2023 йилда амалга ошириладиган тадбирлар режасини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг Теlegram-каналида эъ/лон қилинган маълумотларга кўра, 2023 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилади.

Соғлиқни сақлашни ривожлантириш

- чекка қишлоқларда тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш учун кўчма тиббиёт мажмуаларидан кенг фойдаланилади, бу эса 1,5 миллион қишлоқ аҳолисини қамраб олиш имконини беради;

- 2023-2025 йилларга мўлжалланган онкологик касалликларга қарши курашиш комплекс режаси амалга оширилади;

- тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш тизими йўлга қўйилади;

- ўртача иш ҳақи ошди: шифокорлар учун - 30 фоизга - 531 минг тенгега, ўрта тиббиёт ходимлари учун - 20 фоизга - 250 минг тенгега;

- резидентурада грантлар сони 70 фоизга оширилади;

– Илмий-тадқиқот компонентига эга иккита кўп тармоқли клиникалар – Астана шаҳрида 200 ўринли Шошилинч тиббий ёрдамни мувофиқлаштириш миллий маркази ва Алмати шаҳрида 350 ўринли юқумли касалликлар миллий тадқиқот маркази қурилиши якунланади.


Сўнгги хабарлар
telegram