Бу йил Қозоғистонда оналар ўлими 3,5 баробардан зиёд камайди

None
ASTANA. Кazinform – Мамлакатда оналар ўлими 3,5 баробардан кўпроқ камайди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Вазирлик томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, аҳолининг умумий ўлим даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга (28,51) камайган.

«Шу билан бирга, қон айланиш тизими касалликларидан ўлим даражаси 32 фоизга яқин, саратон касаллиги – 9 фоиз, жароҳатлар – 4 фоиз, нафас олиш тизими касалликларидан ўлим – 33 фоиз, сил касаллигидан ўлим – 17 фоизга камайди», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар
telegram