Бу йил Қозоғистонда Наврўз қандай нишонланади

Наврўз
Фото: kazislam.kz

ASTANА. Кazinform - Жорий йилда Наврўз байрамининг ягона логотипи тасдиқланиб, мамлакатнинг барча ҳудудларига жўнатилди. Мамлакат бўйлаб турли маданий ва спорт тадбирлари ўтказилиб, байрамнинг мазмун-моҳиятига ойдинлик киритилади.

Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги Маданият қўмитаси раисининг ўринбосари Сабит Барлибаев Наврўз байрамини нишонлаш тадбирлари билан ўртоқлашди.

Унинг сўзларига кўра, тарихда Наврўз байрами 8-9 кун давом этган. У “Наврўзнома” деб аталган. Бу ҳақда буюк файласуф адиблар Маҳмуд Қошғарий, Машҳур Жусип Кўпейули, Абай Қўнанбайули, Мухтор Авеезов асарларида маълумотлар ёзилган.

Наврўз
Фото: news-ru.arsu.kz

 

“14 март “Көрісу күні – Амал мерекесі” (Кўришув куни) сифатида танилган. Мамлакатнинг ғарбий вилоятларида бу анъана сақланиб қолган. Бугун ушбу байрамни барча ҳудудларда нишонлаш таклиф қилинмоқда. Халқ учун бу қадрли ва ўзига хос анъанадир. 15 март «Қайырымдылық күні»(Хайрия куни) сифатида нишонланди. Бу кунни бутун мамлакат бўйлаб хайрия, меҳр-оқибат ва яхши қўшничиликка бағишлаймиз. Биз жамиятда хайрия маданиятини сингдиришимиз, меҳр-оқибат ва ўзаро ёрдам каби қадриятларни шакллантиришимиз керак. 16 март «Мәдениет және ұлттық салт-дәстүр күні»(Маданият ва миллий анъаналар куни) деб белгиланди. Бу кун маданиятимиз, санъатимиз, миллий қадриятларимиз тарғиботига бағишланган бўлиб, республика бўйлаб турли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган”, — деди С. Барлибаев.

Наврўз
Фото: Алмати ҳокимлиги

 

17 март «Шаңырақ күні» (Оила куни)деб белгиланди. Шу куни оилавий қадриятларни улуғлаган, маънавиятли авлодни вояга етказган ибратли оилалар учун маданий тадбирлар ўтказилади. 18 март Миллий кийимларга бағишланади. “Наврўзнома” ўн кунлигида мамлакатнинг барча ҳудудларида миллий либосларни тарғиб қилишга қаратилган турли тадбирлар ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Наврўз
Фото: dknews.kz

 

“19 март - Жаңару күні(Янгиланиш куни). Шу куни баҳорги дарахт экиш анъаналарини давом эттириш таклиф этилди. 20 март “Миллий спорт куни” сифатида белгиланди. Шу куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида турли миллий спорт мусобақалари ташкил этилади. Мамлакатимизда ўтказилаётган от мусобақалари – от пойгаси, кўпкари, ағдаришмоқ, ёмби отиш, танга илиш, сайёдчилик ва ошиқ отиш, тўғизқумалоқ, камондан отиш турнирлари оддий халқнинг чинакам байрамни ҳис этишига хизмат қилади”, – дейди маърузачи.

“21 март - Ынтымақ күні”(Бирдамлик куни) деб эълон қилинди. Унинг асосий мақсади ўзаро ҳурматни ошириш, кенг аҳоли ўртасида тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдан иборат.

Наврўз
Фото: Астана ҳокимлиги

 

22 март - Жыл басы(Йилнинг бошланиши). Шу куни мамлакатнинг барча ҳудудларида миллий маданият ва спорт тадбирлари ўтказилиб, этник қишлоқлар, турли ярмаркалар ташкил этилади. 14-23 март кунлари «Наурыз-базарлық»(Наврўз совғалари) мавсуми эълон қилинади. Айни кунларда савдо марказларида катта харидлар амалга оширилади.

Наврўз
Фото: stan.kz

 

“Наврўзнома"нинг сўнгги кунида 23 март янги йилни бутун мамлакат бўлиб, янги мақсадлар ва янги умидлар билан кутиб олиш рамзи сифатида “Тазару күні”(Тозариш куни) деб эълон қилинди. Шу куни Қозоғистоннинг барча ҳудудларида умуммиллий экологик акция ўтказилади”, — деди С.Барлибаев.

Наврўз
Фото: informburo.kz

 

Бундан ташқари, Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан Наврўз байрамини нишонлаш бўйича миллий режа ишлаб чиқилган. Ҳужжат барча форматдаги фаолиятни ўз ичига олади. Республика бўйлаб 10 мингдан ортиқ тадбирлар ўтказилади. Асосий байрам эса 21 март куни Астанадаги ЭХПО кўргазмаси ҳудудида бўлиб ўтади. Байрам доирасида ўтовлар қурилиб, турли маданий ва спорт тадбирлари ташкил этилади. Айни пайтда байрам концепцияси тасдиқланиб, тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар