17:17, 24 Январь 2020 | GMT +6
Бу йил Қозоғистонда инфляция даражаси паст бўлади
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида ҚР Миллий банк раиси Ерболат Досаев бу йил инфляция даражаси паст бўлишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«2020 йилда биз инфляцияни 4-6 фоиздан паст кўрсатгичда сақлашни олдимизга вазифа қилиб кўйдик. Ҳукумат ва маҳаллий ижро этувчи органлар энг аввало озиқ-овқат бозоридаги рақобатни кучайтириш ва тартибга солинувчи хизматлар тарифини назорат остида ушлашга эътибор қаратиши лозим», - деди Е.Досаев.
Унинг айтишича, бу базавий ставканинг нейтраллигини 3-3,5% даражасида бўлишини таъминлаш мақсадида пул-кредит талабларини енгиллаштиришга омил бўлади.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов