Бу йил Қозоғистонда ёз қандай ўтади

ASTANA. Kazinform – Ёзда, кўпчилик саёҳатга чиққанда, улар об-ҳаво ёқимли бўлишини хоҳлашади. Шу муносабат билан, таътилни режалаштираётганлар учун Kazinform «Қазгидромет»нинг яқин уч ойлик об-ҳаво маълумотларини тақдим этади.
None

«Қазгидромет» томонидан ўтказилган дастлабки тадқиқотлар натижаларига кўра, ёзда республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво иссиқ бўлади.

«Республиканинг шимоли-ғарбий ва шимоли-шарқий ярмида Шимолий денгиз минтақасидан совуқ тушиши муносабати билан ҳаво ҳарорати кундузи +30+38° дан +15+20° гача тушиши мумкин. Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида айрим кунларда термометр кўрсаткичи +40+45° гача кўтарилиши кутилмоқда. Иссиқ кунлар кучли ёмғир, кучли шамол, совуқ кунлар эса момақалдироқ билан алмашади», – дейилади «Қазгидромет» хабарида.

Июнь ойи учун об-ҳаво маълумоти

Казгидромет хабарига кўра, ёзнинг биринчи ойи – июнда Қозоғистоннинг аксарият қисмида ҳаво иссиқ бўлади. Хусусан, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг ўртача ойлик ҳарорати меъёрдан 1°C юқори бўлади. Яъни, ҳаво ҳарорати республиканинг айрим ҳудудларида +18+23°, жануби-ғарбда +24+28°, жануби-шарқ ва шарқнинг тоғли ҳудудларида +7+17° илиқ бўлиши кутилмоқда.

Бироқ Шимолий Қозоғистон, Ақмола, Павлодар, Абай, Шарқий Қозоғистон, Алмати, Жетису ва Қостанай вилоятларида ҳаво ҳарорати унчалик иссиқ бўлмайди.

Бундан ташқари, ушбу ой давомида бутун мамлакат бўйлаб ёғингарчилик миқдори камроқ бўлади. Бироқ, Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Атирау, Павлодар вилоятларининг кўп қисмида, шунингдек, Ақтўбе, Қостанай ва Ақмола шимолида мўътадил ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Абай вилояти шарқида ҳамда Алмати ва Жетису вилоятларининг жануби-шарқий қисмида, Туркистон ва Жамбил вилоятларининг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кўпроқ кўзатилади.

Июль ойи учун об-ҳаво маълумоти

Июль ойида республиканинг аксарият ҳудудларида ўртача ҳаво ҳарорати меъёрда сақланади. Қазгидромет маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида бу ойда ҳаво ҳарорати 1°C га ошиши мумкин. Масалан, республиканинг аксарият ҳудудларида ўртача ҳаво ҳарорати +18+24°, жанубда +25+30°, жануби-шарқий ва шарқий тоғли ҳудудларда +9+17° илиқ бўлиши кутилмоқда. Хусусан, Туркистон, Жамбил, Алмати вилоятлари, Қизилўрданинг жануби-шарқий қисми ва Жетису вилоятининг жанубида ҳаво иссиқ бўлади.

Прогнозга кўра, бу ойда ҳам ёғингарчилик миқдори республиканинг айрим ҳудудларида меъёрдан камроқ бўлади. Бироқ 7 та ҳудудда ўртача миқдорда ёмғир ёғиши мумкин. Улар Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон, Атирау, Ақтўбенинг шимоли-ғарбий қисми, Қостанайнинг шимоли, Ақмола ва Павлодар вилоятларидир.

Август ойи учун об-ҳаво маълумоти

Қазгидромет хабарига кўра, ёзнинг охирги ойи – август Қозоғистон ҳудудида иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ўртача ҳаво ҳарорати 1-2°С га кўтарилади. Фақатгина республиканинг шимоли-ғарбий қисмида ўртача ҳаво ҳарорати сақланиб қолади. Бу ойда мамлакат бўйлаб ўртача ҳаво ҳарорати +20+28°, шимоли-шарқда +16+19°, жануби-шарқ ва шарқдаги тоғли ҳудудларда +11+15°С га етади. Шу муносабат билан Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Ақмола, Ақтўбе, Қарағанди вилоятларида ҳаво ҳарорати нормал бўлади.

Август ойида республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда. Бироқ Шимолий Қозоғистон шимолида, Павлодар, Абай, Шарқий Қозоғистон, Алмати, Жетису, Қостанай, Ақмола вилоятларида, Қарағанди шарқида, Жамбил вилоятининг жануби-шарқида, Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик нормаси сақланиб қолади.

Прогнозга кўра, яқин 3 ойда ҳудудларда ўртача ойлик ҳарорат:

Астана шаҳрида

Июнь - +19,6°С

Июль - +20,6 ° С

Август - +19,1°С

Алмати шаҳрида

Июнь - +22,1°С

Июль - +24,4 ° С

Август - +23,3°С

Чимкент шаҳрида

Июнь - +24,4°С

Июль - +26,8°С

Август - +25,8°С

Ақмола вилоятида

Июнь - +17,2°С +20,1°С

Июль - +18,2°С +21,2°С

Август - +16,4°С +19,8°С

Алмати вилоятида

Июнь - +6,5°С +24,5°С

Июль - +8,5°С +26,6°С

Август - +8,0°С +24,6°С

Атирау вилоятида

Июнь - +23,6°С +25,5°С

Июль - +25,6°С +27,9°С

Август - +23,8°С +26,0°С

Ақтўбе вилоятида

Июнь - +18,9°С +24,7°С

Июль - +20,6°С +26,8°С

Август - +18,9°С +24,8°С

Ғарбий Қозоғистон вилоятида

Июнь - +20,5°С +23,9°С

Июль - +22,7°С +26,2°С

Август - +21,1°С +24,4°С

Шимолий Қозоғистон вилоятида

Июнь - +17,7°С +19°С

Июль - +18,7°С +20,3°С

Август - +17°С +18,2°С

Манғистау вилоятида

Июнь - +23,5°С +27,4°С

Июль - +26,1°С +30,1°С

Август -+25,7°С +28,3°С

Қостанай вилоятида

Июнь - +18,3°С +23°С

Июль - +19,8°С +24,6°С

Август - +17,7°С +23,1°С

Қарағанди вилоятида

Июнь - +17,6°С +23,4°С

Июль - +18,8°С +24,9°С

Август - +17,2°С +23,4°С

Павлодар вилоятида

Июнь - +18,8°С +20,3°С

Июль - +20,1°С +21,7°С

Август - +18°С +19,6°С

Шарқий Қозоғистон вилоятида

Июнь - +12,7°С +21,8°С

Июль - +14,6°С +23,7°С

Август - +13,2°С +22,3°С

Қизилўрда вилоятида

Июнь - +25,4°С +27,4°С

Июль - +26,9°С +29,3°С

Август - +24,7°С +27,1°С

Жамбил вилоятида

Июнь - +19,7°С +25,4°С

Июль - +21,6°С +27,4°С

Август - +19,9°С +25,9°С

Туркистон вилоятида

Июнь -+15,0°С +27,9°С

Июль - +17,5°С +30°С

Август - +17°С +28,1°С

Абай вилоятида

Июнь - +17,6°С +22,9°С

Июль - +18,9°С +24,6°С

Август - +17,1°С +22,9°С

Жетису вилоятида

Июнь - +16,2°С +23,9°С

Июль - +17,9°С +26,1°С

Август - +16,3°С +24,9°С

Улитау вилоятида

Июнь - +20,1°С +24,4°С

Июль - +21,5°С +26,1°С

Август - +19,9°С +24,1°С


Сўнгги хабарлар