Бу йил Қозоғистонда 158 та янги завод ишга туширилади – Ҳукумат раҳбари

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда 734 та нонефт лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
«Озиқ-овқат маҳсулотларининг инфляциядаги улуши 55 фоизни ташкил этади. Шу боис жорий йилда биз агросаноат мажмуасини молиялаштиришни икки баравар оширдик, бунинг натижасида ўтган 9 ойда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 7 фоизга реал ўсишини кўрмоқдамиз. Шунингдек, қишлоқ хўжалигининг асосий капиталига инвестициялар реал кўринишда 7,5 фоизга ошди»

, — деди Алихан Смаилов Парламент Мажилисининг ялпи мажлисида.

Унга кўра, нонефт секторида ўрта муддатли истиқболда умумий қиймати 25 триллион тенге бўлган 734 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Уларнинг 440 таси импорт ўрнини босишга қаратилган.

«Жорий йил якунларига кўра, 158 та янги саноат ишлаб чиқариш объекти ишга туширилади. Шу билан бирга, импортга қарамликни камайтиришга қаратилган «Оддий нарсалар иқтисодиёти» дастури амалга оширилмоқда»

, — дея қўшимча қилди Бош вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар