Бу йил Қозоғистонда 1,2 миллион одам ишга жойлашади – Бош вазир
«Бу йил «Меҳнат« давлат дастури, Бандлик йўл харитаси ва бошқа тармоқ дастурлари бўйича бандлик тадбирлари 743 минг кишини қамраб олди. Йил охирига қадар 1 миллион 220 киши иш билан таъминланади», - деди Бош вазир.
Унга кўра, Президент топшириғига биноан иш билан таъминлашнинг йўл харитаси доирасида доимий иш ўринлари ташкил этиш ва ҳудудларнинг ижтимоий инфратузилмасини яхшилашга қаратилган инфратузилма лойиҳалари рўйхати тузилди. Ушбу лойиҳалар амалга оширилгач, тегишли тармоқларда 100 мингдан ортиқ доимий иш ўринлари яратилади.
Аввал хабар қилинганидек, ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов Ҳукумат йиғилишида қозоғистонликларга тадбиркорлик учун 5,8 минг имтиёзли кредитлар ва 17 200 қайтарилмайдиган грантлар берилганлигини айтди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов