Бу йил Қозоғистон ҳудудларида 4 та IT-хаб очилади

ASTANА. Кazinform - Йил бошидан буён Astana Hub 31,82 миллиард тенге сармоя киритди ва 161,5 миллиард тенге даромад олди. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.
None
«Давлат сиёсати IT соҳасига пойдевор қўйиш ва уни янада ривожлантиришга қаратилган. Бугунги кунда IT экотизимини ривожлантиришнинг асосий институтига айланган Astana Hub резидентлари сони 1200 дан ошди, хорижий компаниялар сони эса 319 тага етди. Жорий йилнинг биринчи ярмида Astana Hub иштирокчилари 161,5 млрд тенге даромад топди. Инвестициялар ҳажми эса 31,82 миллиард тенгега етди. Вазирлик технологик марказларни очиш ва қўллаб-қувватлаш орқали Astana Hub брендини ҳудудларда тарқатишни бошлади. Бугун биз ҳокимликлар билан биргаликда 9 та IT-хаб очдик, бу йил яна 4 та хаб очилади», деди Багдат Мусин Ҳукумат йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида.

Шунингдек, вазир сунъий интеллект соҳасидаги ишларга эътибор қаратди.

«Биринчидан, Smart Data Ҳукумат лойиҳаси доирасида биз асосий маълумотлар базаларини бирлаштириб, давлат идоралари ва олимлар, олий таълим муассасалари ва IT-компанияларнинг эҳтиёжларини таъминлаймиз. Бошқача қилиб айтганда, Big Data билан қамраб олиш. Иккинчидан, маҳаллий компаниялар сунъий интеллектни моделлаштириш учун маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар «, - деди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар