Бу йил Қозоғистон Миллий жамғармасига 3,4 трлн тенге маблағ келиб тушди

«Жами халқаро захиралар жорий йилнинг июл ойи охирида 85,9 миллиард долларни, шу жумладан Қозоғистон Республикаси Миллий банкининг олтин-валюта активлари – 32,8 миллиард долларни, Миллий жамғарманинг активлари – 53,1 миллиард долларни ташкил этди. Республика бюджетига 3 триллион тенге миқдоридаги трансферт йўналтириш мақсадида жорий йилнинг 7 ойида Миллий жамғарманинг валюта маблағлари 3,3 миллиард долларга сотилди. Нефт нархининг сезиларли даражада ошиши туфайли йил бошидан буён Миллий жамғармага тушумлар қарийб 3,5 бараварга ошиб, 3,4 триллион тенгени ташкил қилди», — деди Ақилжан Баймағамбетов Ҳукумат йиғилишида.
Унга кўра, Миллий жамғарманинг ташкил этилганидан то жорий йилнинг июл ойигача бўлган ўртача йиллик даромади 3,17 фоизни, сўнгги 5 ва 10 йилда эса мос равишда 1,70 фоиз ва 1,67 фоизни ташкил этади.