Бу йил Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 3-4 фоизни ташкил этади – Бош вазир

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида жорий йилда мамлакат иқтисодиётининг ўсиши ҳақида прогнозини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Агар ташқи иқтисодий вазият бундан да ёмонлашмаса, жорий йилда мамлакат иқтисодиётининг ўсиш суръати 3-4 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқдамиз», — деди Ҳукумат раҳбари.

Шунингдек, бу борадаги ишлар давом этишини алоҳида таъкидлади.

«Умуман олганда, глобал ноаниқлик шароитида Ҳукумат миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда давом этади. Мазкур чора-тадбирлар иқтисодиётни диверсификация қилиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, сифатли иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда», – дейди Алихан Смаилов.

Сўнгги хабарлар