Бу йил Қозоғистон бюджети даромади 40 фоизга ошади - Алихан Смаилов
«Кончилик тармоғидан қўшимча даромад олиш мақсадида қонунда ер ости бойликларини қазиб олганлик учун солиқ ставкасини 30 фоиздан 50 фоизга ошириш кўзда тутилган. Шунингдек, рақамли майнинг соҳасини солиққа тортиш учун табақалаштирилган ставкалар кўриб чиқилди.
2023 йил 1 январдан бошлаб микрофирма ва кичик бизнес субъектлари учун ягона иш ҳақи фонди тўлови жорий этилади. Бу иш ҳақи фондига солиқ юкини 35 фоиздан 20 фоизга камайтиради», — деди Алихан Смаилов.
Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, солиқ маъмуриятчилигининг хизмат кўрсатиш моделига ўтиш махсус солиқ режимларидан фойдаланиш бўйича амалга оширилмоқда.
«Янги бюджет сиёсатига кўра, 3 йиллик бюджет ва Миллий жамғарманинг ўлчамлари тсиклик қоидаларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Бундай қоидаларнинг жорий этилиши Миллий жамғарманинг жамғариш функциясини оширади. Бюджет баланси унинг даромад базасини мустаҳкамлаш ва бюджет харажатлари нормасини чеклаш орқали таъминланади. Жорий йилда республика бюджети даромадлари 40 фоизга ошади», — деди Ҳукумат раҳбари.