Бу йил Қозоғистон 71 миллион тонна нефть экспорт қилмоқчи

ASTANА. Кazinform – Жорий йилда Қозоғистонда 90,5 миллион тонна нефть қазиб олинади ва унинг 72 миллион тоннаси экспорт қилинади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақов вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида маълум қилди.

«2023 йилда нефть қазиб олишни 90,5 миллион тонна, нефть экспортини эса 71 миллион тонна даражасида таъминлаш режалаштирилган. Нефть айланмасини назорат қилиш мақсадида нефть ва газ конденсатини ҳисобга олиш ахборот тизими ишга туширилди. Бу бугунги кунда нефть айланмасининг 95 фоизини назорат қилиш имконини беради», — деди вазир.

Унга кўра, нефть қазиб олиш соҳасида йирик лойиҳаларни амалга ошириш мамлакатнинг 3 та асосий конларида давом этади.

«Тенгиз конидаги «Келешек» конини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Скважина босимини назорат қилиш лойиҳасини 2023 йилда якунлаш ва «Келешек»ни кенгайтириш лойиҳасини 2024 йилда якунлаш режалаштирилган. Бу нефть қазиб олишни йилига 12 миллион тоннага ошириш имконини беради. Ишларнинг умумий бориши 96 фоизни ташкил этмоқда», — деди Болат Ақшолақов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар