Бу йил баҳорги экиш ишларига 140 млрд тенге ажратилади - Ҳукумат раҳбари

None
ASTANA. Kazinform - Баҳорги экиш ишларига 140 млрд тенге кредит ажратиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ҳукумат раҳбари Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Баҳорги экиш ишларини сифатли ва ўз вақтида ўтказиш мўл ҳосил ва мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш гаровидир. Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича кенгашда ана шу мавзуга алоҳида эътибор қаратди. Ҳукумат томонидан баҳорги экиш ишларини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилди. Ўтган йилгидек бу мақсадлар учун 140 млрд тенге кредит ажратилди»

, - деди Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, жорий йилда 413 минг тонна дизел ёқилғиси имтиёзли нархларда тарқатилди.

«Форвард харид қилиш учун 20 млрд тенге ва 87 млрд тенге субсидиялар шаклида тақдим этилган. Давлат томонидан қўллаб-қувватланиши фермерлардан маълум шартларни бажаришни ҳам талаб қилади. Бу - агротехнологияга қатъий риоя қилиш, ўғитларни ўз вақтида қўллашдир»

, – дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар
telegram