Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг норасмий саммити бўлиб ўтди

Европа Иттифоқи
Фото: pixabay.com

BRUSSELS. Kazinform - Брюсселда Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг "Гимнич формати" да  норасмий учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Европа вазирлари халқаро кун тартибидаги бир қатор долзарб масалаларни, жумладан, Яқин Шарқдаги вазият, Украина, Венесуэла, Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилдилар.

Шу мақсадда Туркия ва Украина ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Ҳакан Фидан ва Дмитрий Кулеба ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ғазо секторидаги гуманитар масалалар бўйича олий вакили Сигрид Кааг Европа пойтахтига таклиф этилди.

Бугун Брюсселда Европа Иттифоқи мамлакатлари мудофаа вазирлари худди шундай учрашув ўтказади.

Муаллиф: Арнур Раҳимбаев

Сўнгги хабарлар
telegram