Британия парламентарийлари Қозоғистон билан ҳамкорликни муҳокама қилди

None
LONDON. Каzinform – Буюк Британия парламенти жамоатлар палатаси аъзоси Даниэль Кавчинский Мўғулистон билан ҳамкорлик масалалари муҳокамасида Қозоғистонга ташрифи чоғида олган таассуротлари ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Йил бошида мен Қозоғистонда (Астана) сайловда кузатувчи сифатида бўлганман. Ўшанда Ташқи ишлар вазири (Буюк Британия Жеймс Клеверли) Астанага ташриф буюриб, бир қанча ўта муҳим шартномаларни имзолаган эди», — деди ҳукмрон консерватив партия вакили Даниэль Кавчинский.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Британия саноатида етишмайдиган муҳим фойдали қазилмаларнинг сезиларли заҳираларига эга Қозоғистон демократия ва қонун устуворлиги сари ишонч билан кетмоқда.

«Астанадаги сайловда кузатувчи сифатида кўрганларим менда катта таассурот қолдирди. Мўғулистон ва Қозоғистон бир-бирига яқин жойлашган. Демократия ва эркинликка асосланган қоидаларни жорий этишга ёрдам берадиган «ажойиб гуллар», деб ҳисоблайди британиялик депутат.

Эслатиб ўтамиз, Даниэль Кавчинский мамлакатга март ойида Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси ва маслиҳатлари сайловида кузатувчи сифатида келган эди. У Британия парламентининг Қозоғистон билан ҳамкорлик бўйича умумпартиявий гуруҳи томонидан Қозоғистондаги сайлов жараёнини кузатиш учун юборилган.

Муаллиф: Тимур Дуйсекеев


Сўнгги хабарлар
telegram