Brent нефтининг нархи 24 июндан бери биринчи марта бир баррели учун 76 доллардан ошди
ASTANА. Кazinform — Лондондаги ICE биржасида сентябрь ойида етказиб бериладиган Brent нефтининг фьючерслари нархи 24 июндан бери биринчи марта бир баррели учун 76 доллардан ошди, деб хабар беради ТАСС.
Савдо маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 22:15 ҳолатига кўра (8 июль куни Қозоғистон вақти билан соат 00:15), Brent нефтининг нархи 5,65 фоизга ўсиб, бир баррели учун 76,06 долларни ташкил этди.
Тўрт дақиқадан сўнг ўсиш давом этди ва нефть нархи 76,36 долларга етди. Бу аввалги кўрсаткичдан 6,07 фоизга юқори.
Шу билан бирга, август ойида етказиб бериладиган WTI нефтининг фьючерслари нархи 5,78 фоизга ўсиб, бир баррели учун 72,51 долларни ташкил этди.
Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Саудия Арабистони Осиё мамлакатлари учун нефть нархларини сўнгги 25 йил ичидаги энг паст даражага туширганини эълон қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ОПЕК+ нефть қазиб олишни суткасига 188 минг баррелга оширади.