20:20, 28 Декабрь 2022 | GMT +5
Brent нефтининг 1 баррели 84 доллардан юқори нархда кўрсатилган
ISTANBUL. АNADOLY-Кazinform - Brent нефтининг 1 баррели чоршанба куни халқаро биржаларда 84 доллардан ошди, дея хабар беради Кazinform Аnadoly агентлигига таяниб.

Сешанба кунги сўнгги ким ошди савдосида ушбу маркадаги нефтнинг бир баррели нархи 86,10 долларга етган бўлса-да, кун 84,68 доллар атрофида якунланди.
28 декабр соат 09.42 ҳолатига кўра, эталон нефть нархи 0,17 фоизга пасайиб, бир баррели 84,54 долларни ташкил қилди.
WТI русумли нефтнинг 1 баррели фьючерс нархи 79,31 долларни ташкил этди.
Фото: PhotoStock10 / Shutterstock