BoxRec.com энг яхши қозоғистонлик боксчилар рейтингини янгилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – BoxRec.com сайти энг яхши қозоғистонлик боксчилар рейтингини янгилади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Апрель билан таққослаганда, энг яхши 10 та боксчилар рейтинги сезиларли даражада ўзгармади. Кучли уч боксчи ўзгаришсиз қолди. Руслан Мадиев олтинчи ўринга кўтарилди, Данияр Елеусинов еттинчи ўринга тушиб кетди, Бекман Сойлибоев ўнинчи ўриндан саккизинчи ўринга кўратилди, Али Аҳмедов саккизинчи ўриндан ўнинчи ўринга тушиб кетди, Жан Кособуцкий яқиндагина ғалаба қозонганига қарамай, тўққизинчи ўринда қолди.

BoxRec маълумотларига кўра энг яхши 10 та қозоғистонлик боксчилар:

1. Геннадий Головкин (42-1-1, 37 КО)

2. Жанибек Алимханули (12-0, 8 КО)

3. Мейирим Нурсултанов (16-0, 9 КО)

4. Батир Жукембаев (19-1, 15 КО)

5. Қанат Ислам (28-1, 22 КО)

6. Руслан Мадиев (14-2, 5 КО)

7. Данияр Елеусинов (11-0, 6 КО)

8. Бекман Сойлибоев (13-1, 5 КО)

9. Жан Кособуцкий (18-0, 17 КО)

10. Али Аҳмедов (18-1, 14 КО)

Сўнгги хабарлар