Боснияда бўлиб ўтган мусобақада Жибек Қуламбаева ғолиб чиқди

жібек теннис
Фото: ktf.kz

ASTANA. Kazinform – Дунё рейтингида 472-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик теннисчи Жибек Қуламбаева Куршумлия-Баня (Босния ва Герцеговина) шаҳрида ўтказилган ITF W15 турнирида ғолиб чиқди.

Мусобақанинг 1-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи жами 5 та учрашув ўтказиб, барчасини ғалаба билан якунлади.

Финалда Жибек дунё рейтингида 700-ўринни эгаллаб турган швециялик Лиза Заар билан учрашди ва “камбэк”ни амалга оширишга муваффақ бўлди – 2:6, 6:4, 6:2.

Ушбу муваффақият туфайли Жибек Қуламбаева WTA Live рейтингида 441-ўринга кўтарилди.

Сўнгги хабарлар