18:43, 12 Январь 2023 | GMT +5
Бош вазир хорижда меҳнат қилаётган қозоғистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича топшириқ берди
ASTANА. Кazinform – Хорижда меҳнат қилаётган юртдошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, яқин 5 йилга мўлжалланган миграция сиёсати концепцияси қабул қилинди. Концепциянинг чора-тадбирлар режасини сифатли амалга оширишимиз керак. Хусусан, хорижда меҳнат қилаётган Қозоғистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим», — деди Ҳукумат раҳбари бугун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида.
Шу муносабат билан Бош вазир қозоғистонлик ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Бирлашган Араб Амирликлари ва Жанубий Корея билан бир неча йиллардан бери келишувга эришилмаганини таъкидлади.
«Бу ишларни якунига етказиш учун Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда шошилинч чоралар кўриш зарур», — деди Алихан Смаилов.