Боливияда давлат тўнтаришига уриниш: 10 нафар аскар ҳибсга олинди
Боливия ҳуқуқ-тартибот идоралари 26 июнь куни давлат тўнтаришини ташкиллаштиришга алоқадорликда гумон қилинган ўн кишини ҳибсга олди. Ҳарбийларни ҳукумат биноси олдидаги майдонга олиб чиққан генерал Хуан Хосе Суньига 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин, деб хабар беради Каzinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Боливияда ўн нафар аскар ҳибсга олинди ва улар давлат тўнтаришини уюштиришга алоқадорликда гумон қилинмоқда.
26 июнь, чоршанба куни қуролли кучлар қўмондони генерал Хуан Хосе Суньига бошчилигидаги бир гуруҳ боливиялик ҳарбий офицерлар вазирлар маҳкамаси ўзгаришини талаб қилиб, Ла-Пасдаги ҳукумат биноси олдидаги майдонни эгаллаб олди.
«Жаноб Суньига, жаноб Арнес ва мамлакатимизга қарши давлат тўнтаришига уринишни режалаштирган бошқа одамлар бутун обрўларини йўқотдилар. Уларнинг қилаётган ишларига ҳеч ким ишонмади – на оммавий ахборот воситалари, на халқ. Улар халқ томонидан қўллаб-қувватланмади”, – деди мамлакат ички ишлар вазири Карлос дель Кастильо дель Карпьо.
Боливия президенти Луис Арcе Хуан Хосе Суньигани ишдан бўшатди ва қуролли кучларга янги қўмондон тайинлади, у ҳарбийларга ўз казармаларига қайтишни буюрди.
Арcе мамлакат халқига тўнтаришини ташкиллаштирганларни қўллаб-қувватламагани учун миннатдорчилик билдирди.
“Биз кўчаларга чиққан ва Боливия демократиясининг халқаро миқёсдаги обрўсига путур етказадиган ва боливияликлар кераксиз ноаниқликни келтириб чиқарадиган тўнтариш ташаббусини рад этган фуқаролик жамияти ташкилотларимизга ва барча Боливия халқига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Демократия ҳар доим ғалаба қозонади! Боливия халқига катта раҳмат!” – деб ёзди Арcе ўзининг Twitter саҳифасида.
Боливия матбуоти Ла-Пасдаги ҳукумат биноси олдидаги майдонга ҳарбийларни бошлаб келган генерал Хуан Хосе Суньига 15-20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкинлиги ҳақида хабар бермоқда.