Болалар ва ҳомиладор аёлларга Pfizer вакцинаси қандай таъсир қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳомиладор аёллар ёки болаларда Pfizer вакцинасининг ножўя таъсирлари кузатилганми деган саволга ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳукумат йиғилиши чоғида журналистлар вазирдан агар вакцина аҳолига пуллик асосда тақдим этилса, Pfizer нархи қанча бўлиши ҳақида сўрашди.

«Ўйлайманки, бу яқин келажакда аниқланади. Мен тижорий субъектларни назарда тутяпман. Менимча, нархлар бошқа мамлакатлардагидан юқори бўлмайди», - деди Алексей Цой.

Вазир, шунингдек, Pfizer вакцинаси билан эмланганлар орасида ноажўя реакция ҳолатлари кузатилмаганлигини айтди.

«Биз ҳозир ҳамма нарса яхши кетаётганини кўряпмиз. Ҳеч қандай аниқ ножўя таъсири кузатилганича йўқ. Чақалоқлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли аёлларда ноодатий таъсирлари кузатилмади», - деди Алексей Цой.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Қозоғистонга Pfizer вакцинасининг 645 минг дозаси етказилган. Бугунги кунга қадар 35 012 нафар одам эмланган бўлиб, улардан 26 354 нафари ўсмирлар, 8 658 нафари ҳомиладор ва эмизикли аёллардир.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар
telegram