10:25, 19 Август 2023 | GMT +5
Бокудаги аралаш яккакураш бўйича турнирда қозоғистонлик файтер озарбайжонлик рақибини мағлуб этди
BAKU. Кazinform - Боку шаҳрида (Озарбайжон) аралаш яккакураш бўйича «Octagon 48» турнирида енгилмаган озарбайжонлик жангчи Элтож Хасанов (7:0) ва қозоғистонлик Жансерик Жақсиғулули (4:3) ўртасида жанг бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Ушбу жанг енгил вазн тоифасида бўлиб ўтди ва уч раундга мўлжалланган эди. Жанг охиригача давом этмади ва биринчи раундда якунланди: Жақсиғулули бўғишни муваффақиятли амалга оширди.
Шу тариқа Жансерик Жақсиғулули профессионал фаолиятидаги бешинчи ғалабасини қўлга киритган бўлса, Элтож Ҳасанов про-ММАда илк мағлубиятини қабул қилиб олди.