Бокуда анъанавий автосайл ва классик автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтди

Автомобиллар
Фото: trend.az

ASTANА. Кazinform - Озарбайжон автомобиль федерацияси (ОАФ), Baku City Ring Operating Company ва Dreamland Golf Club Бокуда анъанавий автосайл ва классик автомобиллар кўргазмасини ташкил этди.

Сайл рўйхатдан ўтган классик автомобиллар, шунингдек, Гейдар Алиев марказининг доимий кўргазмасидаги айрим автомобиллар намойиши билан бошланди. Унга 1984 йилгача ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳам киради. Улар орасида энг қадимгиси 1929 йилда чиқарилган Mercedes Benz Gazelle эди.

Автомобиль
Фото: trend.az

 

Автомобиллар сайли Приморск миллий боғидан бошланиб, шаҳарнинг марказий кўчалари ва хиёбонларидан ўтди. Дастур охирида Dreamland гольф клубида якуний классик автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазма иштирокчилари “Энг эски автомобиль”, “Энг ноёб автомобиль” ва “Энг таъсирчан кийим” номинациялари бўйича ўзаро беллашдилар. Тадбир таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт ва кўнгилочар дастур билан давом этди.

Автомобиллар
Фото: trend.az
Автомобиллар
Фото: trend.az

 

Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, ҳар йилнинг ўзига хос ретро автомобиллари томошабинларда ностальгия туйғусини уйғотган. Барча манфаатдор шахслар қайд этилган транспорт воситалари олдида суратга тушиш, уларнинг тарихи ва хусусиятлари билан танишиш имконига эга бўлди.

Автомобиллар
Фото: trend.az

 

Сўнгги хабарлар
telegram