Бокс. Тошкентдаги Осиё чемпионатига Қозоғистондан кимлар боради

NUR-SULTAN. Kazinform - Бокс бўйича Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси сафида кимлар иштирок этиши маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.
None
None

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Қайрат Сатжанов январь ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтадиган U22 Осиё чемпионатида иштирок этадиган жамоа таркиби ҳақида маълумот берди.

«Осиё чемпионатига борадиган таркиб ҳали аниқланмаган. Ариза берганмиз – ҳар бир вазн тоифасига 2 кишидан ариза беришга рухсат берилади. Ариза қуйидагича: 48 кг — Санжар Ташкенбай, Даниял Сабит, 51 кг — Тимур Кабдешов, Дамир Абдикадир, 54 кг — Махмут Сабирхан, Нурсултан Алтинбек, 57 кг — Бибарс Жексен, Ерболат Сабир, 60 кг — Саматали Тольтаев, Мухаммедсабир Базарбайулу, 63,5 кг — Санатали Тольтаев, Елнур Суюнбай, 67 кг — Сабиржан Аккаликов, Дархан Дуйсебай, 71 кг — Ермахан Жакпеков, Армат Арманули, 75 кг — Нурканат Райис, Диас Молжигитов, 80 кг — Ерасыл Жакпеков, Нурбек Оралбай, 86 кг — Сагиндак Тогамбай, Мади Амиров, 92 кг — Айбек Оралбай, Ерхат Бекзат, +92 кг — Аманат Сабыргали, Дамир Тойбай. Ана шу йигитлардан терма жамоани танлаймиз.

63,5 кг вазнда Абзал Серик номзоди ҳам кўриб чиқилади. Қозоғистон чемпионатида у ушбу вазн тоифасида иккинчи бўлди. Якуний таркиб 6-20 январ кунлари Туркистон вилоятидаги Алма-Тау базасида бўлиб ўтадиган сўнгги йиғин давомида аниқланади. Осиё чемпионати учун Тошкентга 20 январь куни жўнаб кетамиз», – деди бош мураббий.

Муаллиф: Гулзат Сахова

Сўнгги хабарлар