Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоасида 7 та, Ўзбекистон терма жамоасида 9 та йўлланма бор

ASTANА. Кazinform — Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида ўтказилган лицензион турнирдан сўнг Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси тўлиқ шакллантирилди.

Бокс
Фото: pixabay.com

Қозоғистон эркаклар терма жамоасидан эса йўлланмани қўлга фақат битта боксчи кирита олмади.

Париж Олимпиадасида иштирок этувчи Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси:

Ҳасанбой Дўсматов (51 кг)

Абдумалик Халаков (57 кг)

Руслан Абдуллаев (63,5 кг)

Асадхўжа Мўйдинхўжаев (71 кг)

Тўрабек Ҳабибуллаев (80 кг)

Лазизбек Муллажонов (92 кг)

Баҳодир Жалолов (+92 кг)

Бундан ташқари, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳисобида яна иккита лицензия бор. Ҳаммаси бўлиб тўққизта йўлланма мавжуд.

Айни дамда энг кўп йўлланмалар Австралия терма жамоасида. Жами 13 та лицензиядан 12 таси аллақачон олинган.

Қозоғистон эркаклар терма жамоасида 6 та, аёллар терма жамоасида 1 та лицензия, жами еттита лицензия бор.

Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган қозоғистонлик боксчилар:

Сакен Бибосинов (51 кг)

Маҳмуд Сабирхан(57 кг)

Асланбек Шимбергенов (71 кг)

Нурбек Оралбай (80 кг)

Аибек Оралбай (92 кг)

Қамшибек Конқабаев (+92 кг)

Аёллар жамоаси

Карина Ибрагимова (57 кг)

Энди навбатдаги саралаш баҳслари 23 майдан 3 июнга қадар Бангкокда (Таиланд) бўлиб ўтади. Бироқ турнирга аниқ кимлар бориши ҳозирча маълум эмас.

Сўнгги хабарлар