Бокс бўйича халқаро турнирда Қозоғистон еттита олтин медални қўлга киритди

ОСТОНА. КАЗИНФОРМ – Қостанайда Орал ва Қорған Айтеновлар хотирасига бағишланган ёшлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sports.kz ёзган.

Турнир
Фото: Sports.kz

Мусобақада 2006 ва 2007 йилларда таваллуд топган боксчилар иштирок этдилар. Турнир якунларига кўра, Қозоғистон еттита олтин медални қўлга киритди.

Ўз вазн тоифасида Халит Бекетов (48 кг), Алмас Нурлан (54 кг), Ерхан Онталапов (57 кг), Бекжан Тлебалди (71 кг), Аристан Нурмагамбет (75 кг), Иляс Жандау (80 кг) ва Аслан Елдибайули (92 кг) олтин медални сепига боғлади.

Шунингдек, Тожикистондан уч нафар боксчи олтин медалга сазовор бўлди. Улар: Дамир Муйбалихонов (60 кг), Руслан Ғофуров (63,5 кг) ва Идрис Илназаров (92+ кг).

Ўзбекистон вакиллари эса иккита олтин медални қўлга киритди. Абдулазиз Абдуназаров (51 кг) ва Абдуллоҳ Тоҳиров (67 кг) чемпион бўлди.

Қирғизистонлик Чойбеков (86 кг) битта олтин медални қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар