Бокс. Бивол - Сауль Альварес жангида сенсация қайд этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари учун бўлган жангда Дмитрий Бивол Сауль Альваресни мағлуб этди, деб хабар беради Kazinform sports.kz порталига таяниб.

T-Mobile Arenaда бўлиб ўтган жангда сенсация қайд этилди. Мексикалик Сауль «Канело» Альварес ва россиялик боксчи Дмитрий Бивол ўртасидаги WBA Super чемпионлик камари учун жанг олиб борди. Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди. Ҳакамлар ғалабани бир овоздан Биволга беришди.

Бу Биволнинг 20-чи ғалабасидир. Бивол карьерасида мағлубиятга учрамаган, ушбу жангда ҳам ўз унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Канело ҳисобида эса 57 ғалаба ва иккита дуранг бор эди, бугун профессионал фаолиятида бор мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канело-Бивол андеркардида Элнур Абдураимов ҳам жанг ўтказиб, рақибини 2-чи раундда нокаутга учратган и ҳақида хабар бергандик.


Сўнгги хабарлар