Бокс бўйича ЖЧ бешинчи кунида 3 нафар қозоғистонлик спортчи рингга чиқади

None
Фото: sports.kz
ASTANA. Kazinform – 5 май, жума куни 3 нафар қозоғистонлик боксчи Тошкентда (Ўзбекистон) бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида иштирок этади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Астана вақти билан 14:00да бошланадиган куннинг иккинчи ярмида Серик Темиржанов (57 кг) 1/16 финалда Мали вакили Абдул Карим Батили билан учрашади.

Соат 19:00да 80 кг вазн тоифасидаги Нурбек Оралбай турнирдаги илк жангини озарбайжонлик Мурод Аллоҳвердиевга қарши ўтказади.

92 килограммгача бўлган вазн тоифасида Нурбекнинг укаси Айбек Оралбай жаҳон чемпионатидаги иккинчи жангини италиялик Азиз Аббес Мухийдин билан ўтказади.

Сўнгги хабарлар
telegram