Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоасининг Белграддаги муваффақияти Осиёда қайд этилди
«Қозоғистон Белградда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида жамоавий рейтингда биринчи ўринни эгаллаб, 2013 йилда Алмати шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатидан сўнг яна нуфузли ўринга қайтди. Ўн учта боксчидан ўн нафари чорак финалга, беш нафари ярим финалга йўл олди ва турнирни медаллар билан якунлади. Уларнинг якуний натижаси - иккита олтин, иккита кумуш ва битта бронза медали ҳамда расмий жамоавий рейтингдаги 43 очко. Қозоғистон терма жамоалар рейтингида Куба, AҚШ, Россия, Япония, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Таиланд ва Францияни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади», — деб ёзади ASBC Facebookда.
Эслатиб ўтамиз, Темиртас Жусипов (48 кг) ва Сакен Бибосинов (51 кг) Белградда жаҳон чемпиони бўлган, Маҳмуд Сабирхан (54 кг) ва Серик Темиржанов (57 кг) - кумуш, Aбилайхан Жусипов (67 кг) эса турнирни бронза медаллари билан якунлаганди.