Бокс бўйича Қозоғистон чемпионати: илк ғолиблар аниқланди

ORAL. Kazinform – Орал теннис марказида Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган бокс бўйича эркаклар ўртасида Қозоғистон чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Енгил вазнда ғарбий қозоғистонлик Даниял Сабит ва пойтахтлик Санжар Ташкенбай биринчи бўлиб рингга чиқди.

Ушбу мусобақада ёшлар ўртасида 2021 йилги жаҳон ва Осиё чемпиони С.Ташкенбай ғолиб чиқди.

Кейин 51 килограмм вазн тоифасида ғарбий қозоғистонлик Нурсултан Нуриденов ва Алмати вилояти вакили Дамир Абдиқадир чемпионлик учун баҳслашди. Бу ерда ҳакамларнинг якдил қарори билан Д.Абдиқадирнинг қўли кўтарилди.

Шунингдек, 54 кг вазн тоифасида Атираулик Олжас Байниязовни 3:2 ҳисобида мағлуб этган қарағандалик Талгат Сиримбетов ҳам энг яхши натижага эришди.

Финал жанглари давом этмоқда.


Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар