Бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Қозоғистон ғолиб чиқди

Қозоғистонлик боксчилар иккита турнирда (ёшлар ва ўсмирлар) жами 44 медал – 13 олтин, 14 кумуш ва 17 бронза медални қўлга киритди.
Мукофотлар сони бўйича Қозоғистон Ўзбекистонни ва Ҳиндистонни ортда қолдирди – уларнинг ҳар бирида 43 тадан медал бор. Аммо медаллар сифати бўйича Қозоғистон терма жамоаси рақибларига имкониятни бой берди: Ўзбекистон 20 олтин, 16 кумуш ва 7 бронза, Ҳиндистон 15 олтин, 10 кумуш ва 18 бронза медалига эга бўлди.
«Олтин»ни Қозоғистонга Егор Егоров (71 кг), Темирлан Муқатаев (86 кг); Томирис Мирзақул (52 кг), Виктория Байдукова (54 кг), Улжан Сарсенбек (57 кг), Бақит Сейдиш (66 кг), Камила Бажбенова (81 кг), ўсмирлар – Айдар Қадирхан (52 кг), Торехан Сабирхан (57 кг) ), Ахмет Усен (63 кг), Санжар-Али Бегалиев (66 кг); Аружан Жанабаева (66 кг), Куралай Егинбайқизи (80 кг).