14:00, 02 Август 2022 | GMT +5
БМТ Бош котиби ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидидан хавотирда
NUR-SULTAN. Kazinform - Бутун дунёда ядровий қурол билан боғлиқ инқирозлар кучаймоқда. Бу ҳақда БМТ раҳбари Антониу Гутерриш Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома иштирокчилари конференциясида маълум қилди. У инсоният ўз-ўзини йўқ қилишдан қочиши кераклигини айтиб огоҳлантирди, дея хабар беради Kazinform БМТ Янгиликлар сайтига таяниб.
Антониу Гутерришнинг сўзларига кўра, ушбу форум жуда муҳим паллада ўтмоқда, инсоният ҳозир ўзига хос чорраҳада турибди, глобал хавфсизлик эса хавф остида.
«Дунё иқлим ўзгариши, тенгсизлик, кескинлик ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши каби ҳодисаларга тез-тез дуч келмоқда. COVID-19 пандемияси иқтисодий фаровонлик асосларига путур етказди. «Бу бизнинг авлод олдида турган энг катта муаммо. Шу билан бирга, буларнинг барчаси ядровий таҳдид совуқ уруш давридан бери энг юқори даражага етган бир вақтда содир бўлмоқда», — деди БМТ раҳбари.
Фото: news.un.org