Бизнинг ташқи сиёсатимиз аввалгидек мутаносиб, кўп йўналишли ва конструктив бўлади – Тоқаев

None
SHYMKENT. Кazinform – Ташқи сиёсатимиз аввалгидек мутаносиб, кўп йўналишли ва конструктив бўлади. Бу ҳақда бугун Чимкент шаҳри жамоатчилиги билан учрашган Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

«Бундай мураккаб геосиёсий вазиятда Қозоғистоннинг ташқи сиёсати давлатчилигимизни янада мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

Халқаро майдондаги фаолиятимиздан асосий мақсад Қозоғистон ва халқимиз манфаатидир. Биз халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомининг устунлиги учун курашамиз. Биз халқаро муносабатларда адолат, ички ишларга аралашмаслик, давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш тамойилларини мустаҳкамлашни жуда муҳим деб биламиз.

Ташқи сиёсатимиз аввалгидек мутаносиб, кўп йўналишли ва конструктив бўлади. Қозоғистон Россия билан иттифоқ, Хитой билан абадий стратегик шериклик, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон каби биродар Марказий Осиё давлатлари ва Туркия билан ҳар томонлама ҳамкорлик, шунингдек, дунёнинг барча манфаатдор давлатлари, хоҳ Осиёда, Яқин Шарқ ёхуд Европада бўлсин, дунёнинг барча манфаатли мамлакатлари билан ўзаро самарали муносабатларни янада ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади. Ишончим комилки, бундай ташқи сиёсат халқимиз манфаатларига мос келади».





Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар
telegram