Биз оғир синовдан ўтиб, миллат бирлигини сақлаб қолган аждодларимизнинг умидларини оқлашимиз керак – ҚР Президенти

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти 31 май – Сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан Twitterда махсус пост қолдирди, дея хабар беради Kazinform.

«Бугун биз сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаймиз. Тоталитаризмнинг бу қирғини халқимизни дахшатли азоб-уқубатларга дучор қилди. Тарихимизнинг қайғули даврларини чуқур ўрганиш, бегуноҳ қурбонларни оқлаш жараёнини давом эттириш ўта муҳим масала», - деб ёзди Қасим-Жомарт Тоқаев Twitterда.

Президент таъкидлаганидек, қайғули замонлардан сабоқ олиб, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги барчамизнинг умумий бурчимиздир. Оғир синовлардан омон ўтиб, миллат бирлигини сақлаган, олижаноб фазилатларини йўқотмаган аждодларимизнинг умидларини оқлашимиз зарур.


Сўнгги хабарлар
telegram