Бишкекда бир гуруҳ одамлар салатдан заҳарландилар
ASTANA. Kazinform - Қирғизистон пойтахтида овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилди, деб хабар беради Бишкекдаги Kazinform мухбири.
Маҳаллий ОАВ хабар беришича, заҳарланиш аломатлари билан 37 киши Республика клиник юқумли касалликлар касалхонасига тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, улардан 10 нафари касалхонага ётқизилган, бир бемор эса оғир аҳволда реанимация бўлимига ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор.
Заҳарланиш пойтахтдаги мадрасалардан бирида тайёрланган оливье салатини истеъмол қилиш билан боғлиқ, деган тахминлар мавжуд.