Биржада долларнинг тенгега нисбатан курси арзонлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон фонд биржаси (KASE)даги савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан бироз арзонлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 0,33 тенгега арзонлашди.

Бир АҚШ долларининг ўртача курси 431,88 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 6 июндаги расмий курси бўйича 1 доллар учун 431,95 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 431,50 тенге, сотиб олиш 436,07 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш курси 430,31 тенге, сотиб олиш нархи 433 тенге.


Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар
telegram