Биржада доллар курси 460 тенгени ташкил қилди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,75 тенгега пасайиб, 1 доллар 460,62 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 27 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 461,10 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 463 тенге, сотиб олиш курси эса 467 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш курси - 462,5 тенге, сотиб олиш курси - 465,5 тенге.

Россия рубли 6,25 - 6,55 тенге орасида сотилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 27 декабр куни Россия рублининг ўртача курси 6,74 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram