16:08, 14 Февраль 2023 | GMT +5
Биржада доллар курси 451 тенгени ташкил қилди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 1,16 тенгега пасайган, 1 доллар эса 451,17 тенгега тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 14 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 452,43 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси - 450 тенге, сотиб олиш курси - 453,5 тенге.
Астанада сотиш нархи - 449,7 тенге, сотиб олиш нархи - 452,7 тенге.
Россия рубли 5,95 - 6,2 тенге орасида савдо қилинмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 6,05 – 6,14 тенгедан сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова