20:15, 05 Октябрь 2021 | GMT +6
Биринчи марта космосда фильм суратга олинади: Махсус экипаж Бойқўнғирдан учиб кетди
BAIQOŃYR. Kazinform- «Союз 2.1а» ташувчи ракетаси Бойқўнғир космодромидан «Союз МС -19» бошқариладиган космик кемаси билан биргаликда учирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Россиялик космонавт Aнтон Шкаплеров, актриса Юлия Пересильд ва режиссёр Клим Шипенко Халқаро космик станциясига биринчи марта космосда бадиий фильм суратга олиш учун кетишди.
«Чақириқ» драмаси космонавт ҳаётини сақлаб қолиш учун орбитага чиққан аёл аёл ҳақида. Парвоз старти муваффақиятли ўтди. «Союз 2.1а» ракетаси Нур-Султан вақти билан 14:55 да космодромнинг 31-платформасидан учирилди. Улар билан хайрлашиш учун кўплаб меҳмонлар келди, улар орасида машҳур рус актёрлари, космонавтлар, Биринчи канал раҳбарияти ва ОAВ вакиллари бор эди.
XFC-66 экипажи Халқаро космик станциясига 3 соат 17 дақиқада етиб бориши керак.
Муаллиф: Сара Қабиқизи