Бир йил ичида Қозоғистоннинг ялпи ички маҳсулоти 3,2 фоизга ошди - статистика

ASTANА. Кazinform – 2022 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 3,2 фоизни ташкил этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Охирги маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январ-декабр ойларида ялпи ички маҳсулотнинг реал ҳажм индекси 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 103,2 фоизни ташкил этди. Қуйидаги тармоқларда энг юқори ўсиш кузатилди: қурилиш – 9,4, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 9,1, улгуржи ва чакана савдо, автомобил ва мотоциклларни таъмирлаш – 5, транспорт ва омборхона – 3,9, ишлаб чиқариш – 3,4 фоиз», — дейилади Миллий статистика бюроси хабарида.

Бюро маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-декабр ойлари учун қайта кўриб чиқилган дастлабки маълумотлар жорий йилнинг 21 апрелида эълон қилинади.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар