09:14, 04 Февраль 2021 | GMT +5
Бир суткада Қозоғистонда 1280 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1280 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.
Айни пайтда Қозоғистонда жами 191 639 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 1110 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 172 209 нафарга етди.