Бир кунда 115 нафар қозоғистонлик коронавирусга чалинди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда ўтган сутка давомида 115 та коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди, яна икки киши ковид пневмонияси билан касалланди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайтига таяниб.
None

«2 январ ҳолатига кўра, 2814 киши (-2616 КВИ+ ва 198 КВИ-) бўйича даволанишни давом эттирмоқда, улардан 259 нафари шифохоналарда, 2555 нафари эса амбулатория шароитида. КВИ+ ва КВИ- ҳолатларидан: етти нафар беморнинг аҳволи оғир, олти нафари ўта оғир аҳволда, икки нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратида», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Сўнгги хабарлар