Бейбит Жуқаев Истбурн турнирининг саралаш босқичини муваффақиятли бошлади

ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 236-ракеткаси Бейбит Жуқаев Истбурн (Буюк Британия) АТP 250 турнирининг саралаш босқичини муваффақиятли бошлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини жаҳон рейтингида 565-ўринни эгаллаб турган британиялик Даниэль Литтлга қарши ўтказди.

Бейбит Жуқаев маҳаллий теннисчини 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда қозоғистонлик спортчи 8 та эйс билан бирга 4 та брейк-пойнтдан учтасини фойдаланди. Рақиб 7 та эйс ва 1 та брейк билан ажралиб турди.

Б.Жуқаев саралаш баҳслари финалида дунёнинг 80-ракеткаси швейцариялик Марк-Андреа Хуслер билан учрашади. Агар у ғалаба қозонса, фаолиятида илк бор АТP 250 турнирига йўлланма олади.

Ушбу мусобақа 26 июндан 1 июлга қадар ўтказилади.

Америкалик Тейлор Фритц ўтган йили бу мусобақада чемпион бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Недовесов Буюк Британиядаги мусобақа ғолибига айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар