Бейбит Жуқаев Хитойдаги “Мастерс” турнирининг асосий босқичига чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон теннис терма жамоаси вакили Бейбит Жуқаев (196 АТP) Шанхайдаги АТР 1000 серияси доирасидаги турнирнинг асосий босқичида фаолиятида иккинчи марта иштирок этади, деб хабар беради ҚР МОҚ матбуот хизмати.

Жұқаев
Фото: ҚТФ

Қозоғистонлик теннисчи саралаш босқичи финалида британиялик Билли Харрисни (104 АТР) 7:5, 2:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Жуқаевнинг асосий босқичнинг биринчи даврадаги рақиби кейинроқ аниқланади.

Шанхайда бўлиб ўтадиган "Мастерс" - Бейбит учун муҳим турнир. У ўтган йили турнирнинг асосий баҳсига йўл олган ва чехиялик Доминик Паланни уч сетда 7:6 (8:6), 3:6, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг асосий қисмига йўл олганди.

Сўнгги хабарлар