Бейбит Жуқаев 18 та эйс амалга ошириб, АҚШдаги мусобақанинг финалига чиқди

Бейбит Жуқаев 18 та эйс амалга ошириб, АҚШдаги мусобақанинг финалига чиқди
Фото: ktf.kz

Дунёнинг 247 ракеткаси, қозоғистонлик 23 ёшли теннисчи Бейбит Жуқаев АҚШнинг Шарлотсвилл шаҳрида ўтказилаётган челленжер турнирининг финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Ақтау теннис мактаби битирувчиси ярим финалда дунё рейтингида 254-ўринни эгаллаб турган ва ўзидан бир ёш катта америкалик Патрик Кипсон билан куч синашди.

Б.Жуқаев ўйин бошланиши биланоқ брейк билан 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. У бу устунликни қўлдан бой бермади - 6:4.

Иккинчи сетда эса Бейбит тай-брейкда ғалаба қозонди - 7:6 (7:4).

Бир ярим соатдан ортиқ давом этган ўйин давомида қозоғистонлик спортчи 18 та эйс амалга оширди ва 4 та брейк-пойнтдан бирини фойдаланди.

Рақиб 10 та эйс билан чекланди.

Бейбит Жуқаев бош соврин учун икки америкаликдан бири, дунёнинг 376-ракеткаси Айдан Mayo ёки 458-ўринни эгаллаб турган Этан Куинн билан кортга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жибек Қуламбаева Тунисдаги турнир ғолиби бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram