Бердибек Сапарбаев Жамбил вилояти ҳокими етиб тайинланди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Фармонига биноан, Бердибек Сапарбаев Жамбил вилояти ҳокими етиб тайинланди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Бердибек Сапарбаев Жамбил вилояти ҳокими етиб тайинланди

Бердибек Машбекович САПАРБАЕВ 1953 йил 9 февралда Қизилўрда вилояти Жанақорған тумани Бесариқ овулида таваллуд топган. 1977 йилда Алмати Халқ хўжалиги институтини «Иқтисодиёт ва моддий-техник таъминлаш» йўналиши бўйича тамомлади. Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

У 2019 йил август ойидан бери ҚР Бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келди.