Белградда серб тилида қозоқ эртаклари нашр этилди
Қозоғистоннинг Сербиядаги элчихонаси қозоқ халқининг маданий меросини тарғиб қилиш мақсадида серб тилида қозоқ эртаклари тўпламини нашр этди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қалдирғоч ҳақидаги афсоналар, ҳайвонлар баҳси, Алдар Кўсанинг ҳийла-найранглари ҳақидаги афсонавий ҳикоялар, шунингдек, қозоқ эртакларидаги машҳур қаҳрамонларнинг бошқа саргузаштлари энди сербиялик китобхонлар ва уларнинг ота-оналари учун мавжуд.
Китоб тақдимоти Янги йил арафасида Белграддаги болалар кутубхонасида бўлиб ўтди. Қозоғистоннинг Сербиядаги элчиси Мади Атамқулов болаларни китоб билан таништирар экан, мамлакатимиз билан боғлиқ қизиқарли маълумотларга тўхталиб, болаларга қимматбаҳо совғалар улашди.
Кутубхона ходимлари Қозоғистон тарихи ва маданияти бўйича интерактив викторина ўтказдилар, шунингдек, китобдан бир нечта қозоқ халқ эртакларини ўқиб бердилар.
Яқин келажакда қозоқ эртаклари тўпламининг юзлаб нусхалари Сербия кутубхоналари ва мактабларига топширилади.